Испания ОАВ: Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсати турли минтақавий тузилмалар доирасида эркин ва мувозанатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган
Октябрь 14, 2025. 16:36 • 2 дақ
• 33
МАДРИД, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "Galisia Digital" онлайн порталида "Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликдан манфаатдор: Туркий давлатлар ташкилотидан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигигача" сарлавҳаси мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда ёзилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувида икки мамлакат ўртасидаги барқарор савдо муносабатларини сақлаб қолиш, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилинди.
"Шу йилнинг 6 ва 7 октябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг Габала шаҳрига ташриф буюрди ва Туркий давлат ташкилотига аъзо Давлатлар раҳбарларининг 12-саммитида иштирок этди. Саммитнинг марказий мавзуси минтақавий тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўлди", – дейилади мақолада.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан буён унинг асосий устувор вазифаларидан бири қўшни давлатлар билан турли келишмовчиликларни хусусан, чегара масалаларини ҳал қилиш бўлди. Ўзбекистон етакчиси Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Озарбайжон ва Туркия билан минтақавий ҳамда халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда.
Испания ОАВ маълум қилганидек, Ўзбекистон Президенти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи "Марказий Осиё – Россия" саммитида ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида ҳам қатнашди.
Йиғилишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда муҳокама қилинди. Ҳамдўстлик доирасида интеграция жараёнларини чуқурлаштиришга қаратилган қатор ҳужжатлар ҳам келишиб олинди ва имзоланди.
"Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсати Туркий давлатлар ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби турли минтақавий тузилмалар доирасида эркин ва мувозанатли ўзаро ҳамкорлик қилишга қаратилган. Бундай ёндашув ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлайди, ҳамкорликни кенгайтиради ва минтақанинг халқаро майдондаги ролини оширади", – дейилади "Galisia Digital" мақоласи.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди