Logo

"London Post": Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб, ижтимоий таъминот тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда

Октябрь 23, 2025. 14:30 • 2 дақ

55
"London Post": Ўзбекистонда 2017 йилдан бошлаб, ижтимоий таъминот тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда

ЛОНДОН, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг "London Post" нашрида "Ижтимоий ҳимоянинг янги архитектураси: Ўзбекистонда институционал ўзгаришлар ва натижалар" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш ва ижтимоий таъминот тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар дастури амалга оширилиб келинаётгани, ушбу ислоҳотлар ҳақидаги нормалар мамлакатнинг янгиланган Конституциясида ҳам мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланган.

"2023 йилда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва "Инсон" ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари 2,3 миллионга яқин муҳтож оилага ёрдам кўрсатди, бу 2017 йилга нисбатан тахминан тўрт баравар кўпдир. Шунингдек, пенсия ва асосий нафақалар миқдорлари ҳам оширилди. Жумладан, ногиронлик пенсиялари ва нафақалари аввалги даврга нисбатан тахминан 1,5 баравар ошди", – деб ёзган муаллиф.

Нашрда таъкидланишича, халқаро ҳамкорлар ушбу ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватламоқда. Бу борада Жаҳон банки етакчи роль ўйнади. Бандлик, бошқарув ва ижтимоий сиёсат соҳасидаги таркибий ислоҳотларни молиялаштириш учун мақсадли кредитлар (2018-2021 йиллар) шаклида тахминан 2,1 миллиард АҚШ доллари ажратди.

"2024 йилда Жаҳон банки ҳимояга муҳтож аҳоли гуруҳларига ижтимоий ёрдамни яхшилашга қаратилган қўшимча 100 миллион АҚШ доллари қийматидаги "Инсон" лойиҳасини маъқуллади. Лойиҳа доирасида маҳаллий жамоалар негизида 50 дан ортиқ ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади ва тахминан 50 минг кишига хизматлар кўрсатилади", –қайд этилган материалда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш