"Nabd Al Hadath": Фарғона бир неча кун мобайнида халқаро мулоқот ва ҳамкорлик марказига айланади
Октябрь 14, 2025. 16:02 • 2 дақ
• 40
АР-РИЁЗ, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Nabd Al Hadath" нашрида "Фарғона шаҳрида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади" сарлавҳали мақола элон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда жорий йилнинг 15-16 октябр кунлари "Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик" мавзусида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ўтказилиши маълум қилинган.
"Фарғона бир неча кун мобайнида халқаро мулоқот ва ҳамкорлик марказига айланади. Икки кун давом этадиган анжуманда Марказий Осиё, МДҲ, Осиё, Европа ва Америка мамлакатларидан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашади. Форумнинг асосий мақсади мулоқот, ўзаро ишонч, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ва Фарғона водийсини ривожлантиришнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш учун доимий фаолият юритувчи платформани яратишдан иборат", – дейилган материалда.
Таъкидланишича, тадбир кун тартибидан Фарғона водийсининг барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, хусусий сектор, ёшлар ва фуқаролик жамиятининг ролини кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Бўлажак йиғилишнинг асосий ўзига хос жиҳати унинг инклюзив характерида намоён бўлади. Унда фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ва аёллар ташкилотлари, шунингдек эксперт ҳамда академик доиралар вакиллари фаол иштирок этадилар.
"Фарғона водийсида тинчлик Ўзбекистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси, шунингдек, мавжуд тафовутларни ўзаро ҳамкорлик ва куч манбаига айлантира олган маҳаллий ҳамжамиятларнинг фидокорона саъй-ҳаракатлари натижасида таъминланди," – дея СМТИ директори Элдор Ариповнинг бўлажак тадбир ҳақидаги фикрлари иқтибос келтирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди