Ўзбекистон Президентининг Бельгияга амалга оширган ташрифи якунлари Саудия Арабистони ОАВ диққат марказида
Октябрь 26, 2025. 08:41 • 2 дақ
• 36
АР-РИЁЗ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп «Саҳм Неwс» электрон нашрида Ўзбекистон Президентининг Бельгияга амалга оширган расмий ташрифи якунларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда маълум қилинганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи раҳбарларининг таклифига биноан 23-24 октябрь кунлари расмий ташриф билан Брюссел шаҳрида бўлди. Бельгия пойтахтининг халқаро аэропортида давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
«Янги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши билан якунланган ушбу ташриф Ўзбекистон-Европа ҳамкорлигидаги муҳим босқични бошлаб берди», – дейилган материалда.
Президент Шавкат Мирзиёев Брюссел шаҳрида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляен ҳамда Бельгияликлар Қироли Филипп билан самарали музокаралар ўтказди. Шунингдек, Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказиб, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Саудия ОАВ ёзганидек, Ўзбекистон Президенти Европа компанияларини ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди ва уларнинг иштироки юқори даражадаги ўзаро ишончни акс эттиришини таъкидлади.
«Ўзбекистон етакчисининг Бельгияга ташрифи мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлайдиган, иқтисодий ва технологик ўсиш учун янги уфқларни очадиган узоқ муддатли шериклик муносабатларини ўрнатишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади», – дея урғуланган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди