Афғонистон ОАВ: Тошкентда Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Сентябрь 12, 2025. 18:32 • 2 дақ

163
Афғонистон ОАВ: Тошкентда Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

КОБУЛ, 12 сентябрь. /"Дунё" АА/. Афғонистоннинг етакчи "Tolo news" ва "Ariana news" телеканаллари Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган учрашувини кенг ёритди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Теледастурларда Ўзбекистон ва Хитойнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилингани қайд этилган.


"Учрашувда Тошкент ва Пекин Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш бўйича минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларини давом эттириши ҳамда Афғонистон билан боғлиқ юқори даражадаги тадбирларни биргаликда ўтказиш юзасидан фикр алмашилди", – дея таъкидланган афғон ОАВ.

Шунингдек ўқинг


Дастурларда афғонистонлик сиёсий экспертлар Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистон бўйича олиб бораётган сиёсатини ижобий баҳолаётгани айтиб ўтилган.


Хусусан, Муҳаммад Залмай Афғониёр ўз интервьюсида "Ўзбекистон раҳбариятини сўнгги тўрт йил давомида Афғонистон билан аниқ белгиланган ўзаро манфаатлар асосида муносабатларни йўлга қўйди. Шунингдек, Ўзбекистон томони халқаро ҳамжамиятни Афғонистон муаммоларига бефарқ бўлмасликка чақирмоқда", – дея таъкидлаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш