Logo

Бельгия ОАВ Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва миграция сиёсати ҳақида ёзмоқда

Октябрь 22, 2025. 19:42 • 2 дақ

101
Бельгия ОАВ Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва миграция сиёсати ҳақида ёзмоқда

БРЮССЕЛЬ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Бельгиянинг нуфузли оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳаётига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хусусан "Eureflect", "Eutoday" ва "Brussels Times" нашрларида Ўзбекистоннинг Бельгия ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигига бағишланган мақолалар жойлаштиришди.

Нашрларда қайд этилганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳозирги геосиёсий кескинликлар ва глобал иқтисодий ноаниқлик шароитида барқарорликнинг асосий таянчи бўлмиш Европа билан ҳамкорликнинг янги тизимини фаол равишда акллантирмоқда. Ўзбекистон билан Европа давлатлари ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб, ҳамкорлик йўналишлари кенгаймоқда, бу Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан қўллаб-қувватланмоқда.

"Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Европа Иттифоқи билан муносабатлари жадал ривожланди. 1992 йилда Ўзбекистон ҳукумати ва Европа Комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди, 1994 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Ҳамкорлик пойдевори 1996 йил июнь ойида имзоланган ва 1999 йилда кучга кирган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим билан қўйилган. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши билан вазият тубдан ўзгарди. Еврокомиссиянинг халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича бош директори Стефано Мансервиси 2017 йилдаёқ Тошкентга ташрифи чоғида "ЕИ Ўзбекистонни стратегик ҳамкор деб билишини" таъкидлаган эди", – дейилган мақолаларда.

Қайд этилганидек, ислоҳотлар ривожи билан Европа билан муносабатларнинг ҳуқуқий ва институционал асослари жадал кенгайди. Илгари Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи PCA доирасида бир-бирига энг қулай давлат режимини тақдим этган бўлса, 2021 йил апрел ойида Европа Иттифоқи Ўзбекистонга GSP+ бенефициар мақомини берди ва 2022 йилда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (EPCA) парафиланди.

Бельгиянинг "Eutoday" сайтида Ўзбекистоннинг миграция сиёсатига бағишланган мақола эълон қилинди. Унда мамлакатнинг миграцияни бошқаришда тизимли ва одамларга йўналтирилган ёндашувига урғу берилган. Мақолада ислоҳотлар, Европа ва Осиё давлатлари билан тузилган халқаро шартномалар, фуқароларнинг хориждаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мигрантларга касб-ҳунар ўргатиш, хорижда қонуний, хавфсиз ва муносиб иш билан таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз боради.

"Eureporter" элекрон нашри Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, Ўзбекистоннинг Европа учун муҳим логистика ва савдо шериги сифатидаги салоҳияти ҳақида ёзди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш