Logo

Миср делегацияси Самарқандда бўлиб ўтадиган Имом Мотуридий меросига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этади

Апрель 25, 2025. 16:33 • 42 сония

105
Миср делегацияси Самарқандда бўлиб ўтадиган Имом Мотуридий меросига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этади

ҚОҲИРА, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 29-30 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур халқаро тадбирда Миср вакиллари фаол иштирок этади.

 Хусусан, Миср вақф ишлари вазири Усома ал-Азҳарий, Бош муфтий Назир Айёд ва Ал-Азҳар Уламолар кенгаши аъзоси Али Жумъа Самарқанд шаҳрига келиши режалаштирилган.

 Миср  расмий вакилларининг ташрифи юртимизнинг халқаро миқёсда нуфузи ошиб бораётгани, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Миср ҳамкорлиги барча соҳаларда ривожланаётган бир даврда, маърифий соҳадаги ўзаро мулоқот ҳам дўстона руҳда амалга оширилаётганининг яққол исботидир.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жамият тараққиёти ва фаровонлиги, миллатлараро ва динлараро ўзаро бағрикенглик ва тотувликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш