"La Vanguardia" газетаси: Ўзбекистон 2025 йил ёз мавсумида испанияликлар орасида саёҳат қилиш учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди
Июль 10, 2025. 12:00 • 1 дақ
• 77
МАДРИД, 10 июль. /"Дунё" АА/. Испаниянинг оммабоп "La Vanguardia" газетасида "Mapa Tours" 2025 йил ёзининг сайёҳлик тенденцияларини очиб беради: Ўзбекистон, Норвегия ва Хорватия машҳур йўналишлар қаторида" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон 2025 йил ёз мавсумида испаниялик сайёҳлар орасида энг кўп талаб қилинадиган йўналишлардан бирига айлангани маълум қилинган.
Мақолада Ўзбекистон "Mapa Tours" мижозлари орасида Норвегия, Болтиқбўйи давлатлари, Хорватия, Руминия, Словения, Сицилия, Марказий Европа ва Миср каби мамлакатлар қаторида энг машҳур йўналишлардан бири бўлиб қалаётгани қайд этилган. Ушбу мамлакатлар ўзининг бой маданий мероси, қизиқарли тарихи ва табиий ландшафтлари билан бир-биридан ажралиб туради ҳам сайёҳларни фаол жалб этмоқда.
"Бу йўналишларга талабнинг юқорилиги ажабланарли эмас, чунки бу тенденция ноёб ва ғайриоддий жойларни кўриш, кундалик ҳаётдан четга чиқиш имконини беради. Шу билан бирга мазкур давлатларга саёҳат Испаниядаги анъанавий ёзги таътилга нисбатан кўп молиявий харажатларни талаб қилмайди", – дея "Mapa Group Travel" бош директори Дэвид Море сўзларидан иқтибос келтирилган материалда.
Мақола хулосасида "Бой маданий мерос, ноёб тарихий обидалар ва хилма-хил табиий ландшафтлар Ўзбекистонни янги таассуротлар ва ҳақиқий саёҳатни излаётганлар учун янада жозибадор танловга айлантиради",– деб ёзилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди