"The Peninsula" газетаси: Қатарлик сайёҳлар Ўзбекистонни танламоқда
Июнь 16, 2025. 15:50 • 46 сония
• 46
ДОҲА, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Қатарнинг энг нуфузли нашрларидан бири "The Peninsula" газетасида "Қатарлик сайёҳлар Ҳайит таътили учун янги йўналишларни танламоқда" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Журналист Жоэл Жонсон томонидан ёзилган ушбу мақолада қатарлик маҳаллий туроператорлар янги йўналиш сифатида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Жанубий Кореяни кўп тарғиб қилаётгани таъкидланган.
Нашрда Қатар туризм компаниялари жорий йилдаги Қурбон ҳайити таътили учун Ўзбекистонга қизиқарли турпакетлар ишлаб чиқди ва ижтимоий тармоқларда кенг эълон қилгани қайд этилади. "Турпакетлар муваффақиятли сотилиши натижасида Доҳа-Тошкент йўналишида учадиган "Qatar Airways" компаниясининг мавсумдаги чипталари барчаси сотилди", – дейилади материалда.
Қолаверса, қатарлик машҳур блогерларнинг апрель-май ойларида Ўзбекистонга сафарлари уюштирилиши ва уларнинг саҳифаларида мамлакатимиз тўғрисидаги жозибадор видеолавҳалар ҳам маҳаллий сайёҳлар учун янги йўналишни танлашга туртки бўлгани урғуланган.
"Қатарлик туристлар учун Ўзбекистонга виза талаб этилмайди. Мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар учун Қатар ҳаво йўлларининг ҳафтада 4 марта парвозлари йўлга қўйилган", – деб ёзилган "The Peninsula" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди