Германия ОАВ: Ўзбекистон халқаро IT-аутсорсинг бўйича стратегик муҳим марказга айланиб бормоқда
Октябрь 21, 2025. 16:32 • 2 дақ
• 46
БЕРЛИН, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси сайтида Ўзбекистон элчихонасида ўтказилган "Uzbekistan Outsourcing Conference" анжумани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, соҳа экспертлари бугун Ўзбекистонга Марказий Осиё минтақасида шиддат билан юксалиб бораётган давлат сифатида қарашмоқда. Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва жадал ривожланиб бораётган саноат модернизацияси хорижий инвесторлар эътиборини ўзига тортмоқда. Иқтисодиёт ва жамиятда кучли инноватив ирода билан амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар жараёнида билимли ва юқори салоҳиятли ёш авлод ҳам фаол иштирок этмоқда. Натижада мамлакат халқаро IT-аутсорсинг бўйича тобора стратегик муҳим макон сари катта қадам ташламоқда.
Таъкидланишича, "German Economic Team" Германия иқтисодиёти тадқиқот маркази томонидан ўтказилган сўнгги таҳлилларга кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг IT-сектори йилига ўртача 40 фоиздан юқори ўсишни кўрсатмоқда. IT экспорти 42 миллион доллардан (2020 й.) 447 миллион долларга (2023 й.)га ошган ва ўсиш тенденцияси давом этмоқда.
"IT-Park Uzbekistan" ахборот технологиялари соҳасидаги ривожланишларнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолмоқда. 2019 йилда ташкил этилган парк халқаро IT-компаниялар ва стартаплар учун марказ вазифасини ўтамоқда. IT айниқса, ноль фоизли корпоратив солиқ, енгиллаштирилган IT-виза режими ва бошқа имтиёзлар орқали аутсорсинг ва инвестициялар учун жозибали шарт-шароитларни яратмоқда. 2024 йилда "IT-Park"да фаолият юритадиган компаниялар экспорти тахминан 900 миллион долларга етган, ходимлар сони эса 45 мингдан ошган", – деб ёзилган нашрда.
Қайд этилишича, бундай ривожланиш кўрсаткичлари Германия ва Ўзбекистон ҳамкорлик муносабатларида, айниқса, аутсорсинг, IT-тадқиқотлар ва қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида янги йўналишларни очиб бермоқда. Шунингдек, "IT-Park" халқаро компанияларга бозорга киришда ҳам яқиндан ёрдам кўрсатади ва барқарор ривожланиш муҳитни таъминлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди