Германиянинг оммабоп газетасида Ўзбекистоннинг Ғарб давлатлари билан ҳамкорлигига бағишланган мақола чоп этилди
Октябрь 02, 2023. 12:48 • 2 дақ
• 178
БЕРЛИН, 2 октябрь. /«Дунё» АА/. Германиянинг оммабоп «Heilbronner-Stimme» газетасида «Марказий Осиёнинг аҳамияти ортиб бормоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақола муаллифи Юрген Паул геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган Марказий Осиё давлатлари бугунги кунда дунё мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини тобора ривожлантиришга интилмоқда дея таъкидлаган.
Немис журналистининг ёзишича, бу борада Ўзбекистон–Германия иккитомонлама муносабатлари алоҳида ўрин эгаллайди. «Президент Шавкат Мирзиёевнинг демократия тамойилларга таянган ислоҳотларга қаратилган давлат бошқаруви натижасида мамлакат ички сиёсатда демократлашди, ташқи сиёсатда эса дунёга очилди, - дея қайд этади муаллиф. - Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суратларда ўсиб бормоқда, иқтисодий кўрсаткич ўтган 2022 йилда 5,7 фоизга ўсгани кузатилган. Яқинда БМТ томонидан ўтказилган инновацион фаол давлатларни аниқлаш бўйича тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон инновацион салоҳияти жиҳатидан жуда яхши ривожланган давлатлардан бири сифатида эътироф этилди. Мамлакат бугунги кунда халқаро савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтиришга интилмоқда".
«Heilbronner-Stimme» газетаси Ўзбекистонда автомобилсозлик соҳаси ҳам яхши ривожлангани, улар орасида Германия–Хитой қўшма корхонаси «Huayu Alutech» ҳам фаолият олиб боришини қайд этади.
«Аҳолиси 36 миллиондан иборат Ўзбекистонда ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этади. Ўзбекистон ҳукумати ёшларнинг хорижга таълим олиши ва ишга чиқишини турли усулларда қўллаб-қувватламоқда. Бир неча ҳафта илгари юқори даражадаги Ўзбекистон делегацияси Германияга, Баден-Вюртемберг федерал еридаги фирма ва компанияларга ташриф буюрган ва бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон томони немис ишбилармонларига ишчи кучи жалб этиш бўйича ўз таклифларини маълум қилган»,- қайд этади муаллиф.
Мақола интиҳосида «29 сентябрь куни «Марказий Осиё-Германия» давлат раҳбарларининг биринчи саммити бўлиб ўтди. Марказий Осиё давлат раҳбарлари дастлаб Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди. Шу куннинг ўзида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Германия Федерал канцлери Олаф Шольц иштирокида учрашув бўлиб ўтди, унда томонлар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар», - деб ёзган «Heilbronner-Stimme».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди