Logo

Хива шаҳрининг қадимий мероси ва сайёлик салоҳияти Испания ОАВ диққат марказида

Октябрь 14, 2025. 17:39 • 53 сония

44
Хива шаҳрининг қадимий мероси ва сайёлик салоҳияти Испания ОАВ диққат марказида

МАДРИД, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "Valencia Plaza" электрон порталида "Хива – Ўзбекистондаги қадимий қалъалар шаҳри" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллиф ўз мақоласида Ўзбекистонга, хусусан Хивага сафари таассуротларини қаламга олган. У сафар давомида эътиборини кўпроқ тортган тарихий обидалар ҳақидаги маълумотларни испан ўқувчиларига тақдим қилган. Муаллиф баланд девор билан ўралган қадимий Ичан-қалъага кириб борар экан, ўзини худди вақт машинасида ўтмишга тушиб қолгандек ҳис қилганини таъкидлаган.

Саёҳатчи-журналист Хива шаҳарининг рамзи бўлган Калта-минорни батафсил тасвирлайди. "Бу қурилиши тугалланмаган минора Хива хони Муҳаммад Аминхон даврига тегишли", – деб ёзган муаллиф.

Испан мухбири маълум қилганидек, Хиванинг асосий жозибаси ягона обидада эмас, балки барча 51 та тарихий иншоотнинг ўзаро уйғунлигидадир. "ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива шаҳридаги Ичан-қалъа кечаси бутунлай ўзгача қиёфада намоён бўлди. Хивага саёҳат – бу тарих, санъат ва инсон амбицияларининг ўзаро боғлиқлигини чуқур англашга имкон берадиган онлардир", – дейилган нашрда.

Муаллиф мақоласини "Хивадага қадимий обидалар иккинчисини такрорламайди, бироқ улар биргаликда яхлит ансамблни ташкил қилади" – деган сўзлар билан якунлаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш