Қирғизистон ОАВ: 15-16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади
Октябрь 14, 2025. 13:36 • 57 сония
• 62
БИШКЕК, 14 октябрь. /"Дунё" АА/. Қирғизистоннинг "Кабар" миллий ахборот агентлиги 15-16 октябрь кунлари ўтказиладиган "Фарғона водийси: тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамлик" мавзусидаги Фарғона тинчлик форумининг биринчи йиғилиши ҳақидаги мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда маълум қилинганидек, форум Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Прогрессив ислоҳотлар маркази, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти ҳамда тинчлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш масалаларига ихтисослашган нуфузли халқаро тузилмаларни бирлаштирувчи платформа – Тинчликни барпо этиш хаби билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Фахрий меҳмонлар қаторида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс, ЕХҲТ Низоларнинг олдини олиш маркази директори Кейт Фирон, ОҲИЧК бош котиби Қайрат Сарибай, ШҲТ бош котиби ўринбосари Хан Сохайл, БМТнинг Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги доимий координаторлари бор.
"Форумдан кутилаётган натижалар қаторида Фарғона водийсини дўстлик, яхши қўшничилик ва барқарор ривожланишнинг ягона макони сифатида шакллантиришга даъват этувчи Коммюнике қабул қилиниши ҳам назарда тутилган", – дейилади мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди