Марказий Осиё ва КАДҲК мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар Кувайт ОАВ нигоҳида
Апрель 27, 2025. 10:57 • 2 дақ
• 70
АЛ-КУВАЙТ, 27 апрель. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Q8-PRESS" онлайн газетасида "Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари: тарихий алоқалардан стратегик шерикликкача" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар сезиларли ривожланиш ва ўсиш тенденциясини намойиш этмоқда, бу эса кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ўрнатишга бўлган ўзаро интилишни акс эттиради, – дейилади нашрда. – Ҳар икки томоннинг улкан иқтисодий салоҳияти, сиёсий мулоқотнинг фаоллашуви ҳамда маданий ва тарихий алоқаларга қизиқишнинг ортиши ушбу ҳамкорликнинг муҳимлигини белгилаб берди".
2023 йил 19 июль куни Жиддада бўлиб ўтган КАДҲК ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг тарихий биринчи саммити муносабатларни ривожлантиришда туб бурилиш ясади ва узоқ муддатли стратегик шерикликка асос солди. Самарқанд иккинчи саммитга 2025 йилда мезбонлик қилиши керак, бу унинг Ипак йўлидаги маданий ва дипломатик алмашинувлар маркази сифатидаги тарихий мақомини англатади.
Қайд этилганидек, Марказий Осиё ва Арабистон ярим оролини қадимий савдо йўллари билан мустаҳкамланган ва ислом динининг тарқалиши билан чуқурлашган кўп асрлик тарихий алоқалар боғлаб туради, хусусан, Бағдоддаги Донишмандлар уйи ҳар икки томон олимларини бирлаштирган ва ислом илм-фани асосларини яратишга ҳисса қўшган. Вақт ўтиши билан Бухоро, Самарқанд ва Марв олимлари, шунингдек, Ҳижоз олимлари умумий интеллектуал тузилманинг шаклланишига ҳисса қўшдилар.
"2020 йилдан бошлаб икки томон ўртасидаги муносабатлар ҳамкорликнинг институционал асослари яратилган янги босқичга кирди. Саммитлар ва вазирлар учрашувлари бўлиб ўтди, уларнинг якунлари бўйича келгуси ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгиланган "2023-2027 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси" қабул қилинди", – деб хабар қилинган нашрда.
Шунингдек, мақолада Кўрфаз давлатларининг Марказий Осиёга инвестициялари 2022 йилдан буён уч баробар кўпайгани, исломий молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорлик кенгайгани урғуланган. Ислом тараққиёт банки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига 9 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди, унинг 60 фоизи Марказий Осиёга йўналтирилди.
"Туризмга келсак, минтақада Кўрфаз мамлакатларидан сайёҳлар оқими ортиб бормоқда. Ўзбекистонга ташриф буюрган Кўрфаз мамлакатлари сайёҳлари сони 2023 йилдаги 8300 нафардан 2024 йилда 12 минг нафарга етиб, 44 фоиздан кўпроққа ошди", – деб ёзган муаллиф.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди