"Jibek joly" халқаро сайёҳлик поезди йўналиши эндиликда Самарқанд ва Чимкент шаҳарларни ҳам ўз ичига олади

Январ 03, 2025. 17:08 • 2 дақ

179
"Jibek joly" халқаро сайёҳлик поезди йўналиши эндиликда Самарқанд ва Чимкент шаҳарларни ҳам ўз ичига олади

ОСТОНА, 4 январь /"Дунё" АА/. "Jibek joly" сайёҳлик поезди йўналиши Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг яна иккита шаҳри – Чимкент ва Самарқандни ўз ичига олади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлигининг маълум қилишича, "Jibek joly" поезди 100 дан ортиқ сайёҳлар билан "Олмаота-Туркистон-Тошкент-Самарқанд-Чимкент-Олмаота" йўналиши бўйича йўлга чиққан.

Қайд этилишича, саёҳатчилар қадимий шаҳарлар муҳитига шўнғиб, Буюк ипак йўли изларидан саёҳатга чиқишлари мумкин бўлади. Йўналишнинг ичига асосий диққатга сазовор жойлар киради. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида экскурсия дастурига гид ҳамроҳлиги, овқатланиш, транспорт хизмати ва кириш чипталари ҳам киритилган.

Шунингдек ўқинг

"Темир йўл саёҳатининг ўзига хослиги: сайёҳлар тунни шинам ва барча зарур шароитлар билан таъминланган қулай поездда ўтказадилар", - дейилади мақолада. - Бу вақт ичида поезд ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланади".

Ахборот агентлигининг эслатишича, мазкур поезднинг биринчи рейси 16 ноябрь куни Олмаотадан йўлга чиқиб, Туркистонда бир кун ва Тошкентда икки кун ўтказган эди.

"Ушбу лойиҳа саёҳатлар учун янги имкониятлар яратиш, мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва фуқаролар учун саёҳат қулайлигини оширишга қаратилган", - деб ёзади "Казинформ" агентлиги.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш