Миср ОАВ: Замонавий дунёда Мотуридийлик таълимотига бўлган эҳтиёж ва қизиқиш тобора ортиб бормоқда
Май 07, 2025. 17:45 • 2 дақ
• 79
ҚОҲИРА, 7 май. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Ал-Лива' ал-Исламий" газетасида Самарқанд шаҳрида Мотуридий таълимотига бағишлаб ўтказилган халқаро анжуман ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда шу йилнинг 29-30-апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман тафсилотлари қаламга олинган. Маълум қилинганидек, Мотуридийлик мактабининг ватани бўлган Ўзбекистонда бўлиб ўтган ушбу анжуманда дунёнинг турли минтақаларидан етук олимлар, шу жумладан, Миср Араб Республикаси Вақф ишлари вазири Шайх Усома Азҳарий ва муфтий Назир Аяд иштирок этди.
Миср босма нашри ёзгангидек, замонавий дунёда Мотуридийлик таълимотига бўлган эҳтиёж ва қизиқиш тобора ортиб бормоқда.
"Мотуридийлик таълимоти асосчиси Самарқандда туғилган буюк фиқҳшунос олим Абу Мансур Мотуридий ҳисобланади. Бу мактаб исломий ақидани англашда мувозанатли ва ақлга таянган методологияси, турлича хил фикрловчиларга нисбатан мулоқот ҳамда бағрикенгликни илгари суриши, ҳаддан ошиш ва мутаассибликни рад этиши билан ажралиб туради", – деб ёзилган мақолада.
Анжуманда Мотуридийлик таълимотининг замонавий муаммоларга қарши курашдаги аҳамияти ҳақида сўз борди.
"Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Имом Матуридий меросини тиклаш ва авраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Мотуридийлик бўйича илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, олим асарларини турли тилларга таржима қилиш ва кенг оммага етказиш бўйича қатор ташаббусларни илгари суряпти", – дейилган нашрда.
Мисрнинг "Ал-Ливаъ ал-Исламий" газетаси ҳафтада бир марта "Аҳбор ал-Йаум" ноширлик уйи томонидан чоп этилади. Нашр диний-маърифий, ижтимоий-маданий ва бошқа мавзуларни кенг ёритади. Газетанинг умумий адади салкам 100 мингтага тенг.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди