Logo

"Аsdaa Оman": Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилди

Октябрь 17, 2025. 10:25 • 2 дақ

44
"Аsdaa Оman": Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилди

МАСКАТ, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Аsdaa Оman" нашрида Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонининг етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашувига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қайд этилганидек, икки давлат раҳбарларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон-Саудия кўп қиррали шериклик муносабатлари юксак даражага кўтарилди. Қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели 27 миллиард доллардан ошди. Ўзаро савдо ҳажми барқарор ошиб бормоқда. Авиақатновлар сони ҳафтасига 60 мартадан ортди.

"Тошкентда янги халқаро аэропорт қурилиши лойиҳаси қурилиши бошланди. Бу икки давлат ўртасидаги самарали ва узоқ муддатли ҳамкорликнинг ёрқин намунаси бўлиб хизмат қиладиган тарихий лойиҳадир", – дейилади мақолада.  

Нашрда маълум қилинганидек, бугунги кунда "ACWA Power" компанияси томонидан мамлакатимизда 15 миллиард долларлик лойиҳалар, жумладан, ҳудудларда шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, "яшил" водородни ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

"Ўзбекистон Президенти Подшоҳлик компанияларини инфратузилмани модернизация қилиш ва аҳоли турмуш сифатини оширишга қаратилган янги ўзаро манфаатли лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди. Ўз навбатида, Саудия Арабистони етакчи ишбилармон доиралари вакиллари Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати, барқарор ўсиши ва қулай инвестициявий муҳитини юқори баҳолаб, мамлакатимизда ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш, аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш режаларини баён қилдилар", – деб ёзилган "Аsdaa Оman" мақоласи якунида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш