Logo

Польша ОАВ: 2018 йилдан буён Ўзбекистонда енгил ва тижорат автомобиллари экспорти қарийб ўн баравардан зиёдга ошди

Июнь 19, 2025. 11:28 • 2 дақ

45
Польша ОАВ: 2018 йилдан буён Ўзбекистонда енгил ва тижорат автомобиллари экспорти қарийб ўн баравардан зиёдга ошди

ВАРШАВА, 19 июнь. /"Дунё" АА/. Польшанинг нуфузли "www.wnp.pl" электрон порталида "Оrlen Oil" бош директори: "Lotos – Ўзбекистондаги энг кучли мой брендларидан бири" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда "Оrlen Oil" компанияси Ўзбекистон мотор мойлари бозорида ўн фоизга яқин улушга эга ва энг йирик беш ишлаб чиқарувчилар қаторига кириши маълум қилинган.

"Оrlen Oil" томонидан таклиф этилаётган маҳсулотлар ассортименти жуда кенг, чунки енгил ва юк автомобиллари учун мотор мойларидан ташқари, биз трансмиссия мойлари, гидравлик мойлар, шунингдек, саноатда, масалан, электр энергетикасида ишлатиладиган турбиналар учун махсус маҳсулотларни ҳам сотамиз", –дея компания бош директори Аркадиуш Треланинг фикрлардан иқтибос келтирилган нашрда.

Шунингдек, материалда Тошкентда бўлиб ўтган кўргазмада "Оrlen Oil" нефть маҳсулотларининг ўзбекистонлик дистрибютори ўз стендини тақдим этди.

"Компания халқаро бозорларда жуда барқарор ишлаб чиқарувчи сифатида қабул қилинади, у дунёдаги вазиятдан қатъий назар, ўз маҳсулотларини ҳеч қандай кечикишларсиз етказиб беради. Ўзбекистонда 16 йил давомида мавжуд бўлганимизда ҳеч қачон шикоятлар бўлмаган", – деб таъкидлаган компания раҳбари.

Шунингдек, нашрда, Ўзбекистон автомобиль сектори мамлакатдаги энг динамик соҳалардан бири сифатида, маҳаллий иқтисодиётнинг асосий устунларидан бири бўлиб қолаётгани ҳамда йилига 5,5 миллиард АҚШ доллари даромад келтираётгани алоҳида урғуланган.

"Ўзбекистонда енгил автомобиллар, шу жумладан электр ва гибрид автомобиллар, шунингдек, автобуслар, юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарилади. 2018 йилдан буён Ўзбекистонда енгил ва тижорат автомобиллари экспортининг умумий ҳажми қарийб ўн баравардан зиёдга ошди", – деб ёзган ўз хулосасида муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш