Ўзбекистон элчихонаси: Бугунги кунда Ҳиндистоннинг Гужарат университетида ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмаётгани аниқланди
Март 18, 2024. 17:06 • 1 дақ
• 321
ДЕҲЛИ, 18 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ва хорижий ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда Ҳиндистоннинг Гужарат университетида таълим олаётган хорижлик ёшлар маҳаллий номаълум гуруҳ аъзолари томонидан тазйиққа учрагани ва улар орасида ўзбекистонлик талаба ҳам борлиги ҳақида маълумотлар тарқатилган эди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлими ушбу воқеа юзасидан тезкор суриштирув ишларини амалга оширди.
Авваламбор, дипломатия миссиясининг консуллик ҳисобида Гужарат университетида ўқиётган Ўзбекистон вакиллари йўқлиги маълум бўлди. Шунингдек, Ҳиндистондаги ўзбек талабалари ҳамжамияти аъзолари юқорида номи келтирилган олий билим юртида мамлакатимиз вакиллари борлигини тасдиқламади.
Ҳиндистоннинг расмий идоралари билан олиб борилган мулоқотлар доирасида ҳам Гужарат университетида ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмаслиги аниқланди.
Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси ушбу воқеани ўрганиш муносабати билан Ҳиндистонда таълим олиш ёки бошқа мақсадлар билан узоқ муддат давомида бўлиб турган ватандошларимизга уларнинг дипломатия миссиясида консуллик ҳисобига туриши зарурлигини қатъият билан яна бир бор эслатиб ўтади.
Бу эса турли кутилмаган нохуш ҳолларга тушиб қолган фуқароларимизга тезкор ва самарали консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун имконият яратади.
Элчихона консуллик бўлимига қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилиш мумкин:
Телефон: +91 11 2467 0774/75
Эл. почта: in.uzembassy@mfa.uz ва info.uzbekembassy@gmail.com
Телеграм-бот: @consuluzbindia_bot
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди