Ўзбекистонда "яшил" тараққиёт ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ислоҳотлар Италия оммавий ахборот воситаларининг нигоҳида
Январ 16, 2025. 19:39 • 2 дақ
• 114
РИМ, 17 январь. /"Дунё" АА/. Италиянинг "il Giornale" газетаси Ўзбекистоннинг "яшил" тараққиёт ва иқлим ўзгариши борасидаги саъй-ҳаракатларига бағишланган мақолаларни эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Италия ва Ўзбекистон "яшил" тараққиёт учун биргаликда" сарлавҳали мақолада мамлакатимиз малакали ишчи кучи мавжудлиги, шунингдек, табиий ресурслар ва қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳияти билан Италия учун тобора қизиқарли ҳамкорга айланиб бораётгани таъкидланади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон қуёш ва шамол энергетикаси билан боғлиқ лойиҳаларга эътибор қаратмоқда, бу эса Италиянинг ихтисослашган компаниялари учун янги имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, ҳамкорлик атроф-муҳитни асраш масалаларига ҳам тааллуқлидир - Орол денгизи экологик инқирозини ҳал қилиш бўйича қўшма лойиҳа бундан далолат беради.
"Тошкент ва Рим ўртасидаги масофа тобора қисқариб бормоқда. Мамлакатларимиз раҳбарларининг расмий ташрифлари нафақат ҳамжиҳатликнинг муҳимлигини тасдиқлайди, балки ҳар икки давлатнинг мустаҳкам ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишда мақсади қатъий эканини кўрсатади," - дейилади мақолада.
Хусусан, "Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлар режаси" сарлавҳали мақола Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги"даги иштироки ҳақида ҳикоя қилади.
"Ўзбекистон барқарор ривожланишга содиқ иқтисодий тараққиёт моделидир. Давлат раҳбари Тошкент иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, барқарор ривожланиш ва глобал хавфсизликни таъминлаш йўлида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини тақдим этди," - дейилади мақолада.
Стратегик минтақавий прогноз билан 2030 йилга мўлжалланган мақсадлар Ўзбекистоннинг асосий етакчи сифатидаги ролини тасдиқлайди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат якка тартибда 500 гигаватт қуёш энергияси, 100 гигаватт шамол энергияси ва 10 гигаватт гидроэнергия ишлаб чиқариш салоҳиятига эга.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди