Россия туризм индустрияси иттифоқи: Ўзбекистон туризмига нисбатан ўсиб бораётган қизиқиш - жозибадор тадбирлар ва ривожланган инфратузилма натижаси
Ноябрь 04, 2025. 17:05 • 2 дақ
• 32
МОСКВА, 4 ноябрь. /«Дунё» АА/. Россия туризм индустрияси иттифоқи расмий порталида "Ўзбекистон жозибадор тадбирлар ҳисобига Россиядан туристлар оқимини оширмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, жорий йилнинг кузида Ўзбекистонга экскурсия турларига талаб сезиларли даражада ошган. Етакчи туроператорларнинг баҳолашича, ўсиш 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача кўрсатгични ташкил этмоқда.
Мақола муаллифи россиялик саёҳатчиларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши йилдан йилга барқарор ўсиб бораётганини таъкидлайди. Хусусан, 2025 йилнинг ўн ойи давомида сафарлар сони 29 фоизга ошган. Кўрсаткичларнинг ўсиши, жумладан, мамлакатнинг фаол ташкилотчилик фаолияти – йирик халқаро маданий ва мусиқий тадбирларнинг ўтказилиши туфайли юзага келган.
Нашрда таъкидланишича, россиялик туристларнинг алоҳида эътиборини сентябрь ойидаги Самарқанддаги жаҳон миқёсидаги тенор Андреа Бочелли концерти ва 5 сентябрдан 20 ноябргача ўтказилаётган Бухоро замонавий санъат биенналеси тортган. Россиядан кўплаб саёҳатчилар айнан мазкур ёрқин маданий тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек мақолада, Янги йил турларининг ўсиб бораётган машҳурлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Агар илгари Янги йил кечасини асосан Тошкентда кутиб олиш мумкин бўлган бўлса, сўнгги йилларда сайёҳларга турли хил қишки дастурлар – тоғ-чанғи курортлар таклиф этилмоқда.
"Туризм соҳаси экспертларининг баҳолашича, Ўзбекистонга экскурсия турларига бўлган талаб ўтган йилга нисбатан умумий ҳисобда 30 фоизга ошган. Энг машҳур дастурлар 5–6 кунлик бўлиб, улар Тошкент, Бухоро ва Самарқандни зиёрат қилишни ўз ичига олади. 7–8 кунлик маршрутларга одатда Хива бўйлаб экскурсия ҳам қўшилади. Куз мавсумига йил давомидаги экскурсия бронларининг тахминан 48 фоизи тўғри келади", - деб ёзилган мақолада.
Бундан ташқари нашрда ёзилишича, жорий йилнинг тўққиз ойида Россиядан келган туристлар оқими 24,2 фоизга ошиб, 757,1 минг кишига етган. 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрган россиялик туристлар сони 1 миллион кишидан ошиши кутилмоқда.
"Умуман олганда, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонга 8,6 миллионга яқин хорижий меҳмон ташриф буюрган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,3 фоизга кўпдир", - деб хулоса қилади муаллиф.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди