Logo

Ўзбекистон туристик маҳсулотлари экспортининг ўсиши Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари диққат марказида

Октябрь 30, 2023. 12:01 • 47 сония

161
Ўзбекистон туристик маҳсулотлари экспортининг ўсиши Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари диққат марказида

АР-РИЁЗ, 30 октябрь. /«Дунё» АА/. «ТNA_media24» туризм ахборот агентлигининг тwitter саҳифасида «Туризм маҳсулотлари экспортининг ўсиши Ўзбекистон иқтисодий ўсишига хизмат қилмоқда» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА муҳбири.

Ўзбекистон ҳукумати туризм соҳасининг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқиб, уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.


Республикада хорижий мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун виза режими соддалаштирилди, хусусан, 93 хорижий давлат фуқаролари учун визасиз кириш, 56 мамлакат учун электрон виза, 47 мамлакат учун беш кунлик визасиз кириш, шунингдек, 76 мамлакат учун соддалаштирилган тартиб жорий қилинди.


Мамлакатга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 2017 йилдаги 2,7 миллиондан 2022 йилда 5,2 миллионгача кўпайди. 2023 йилнинг 9 ойида мамлакатга 4,3 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрган.


2022 йилда Ўзбекистонда 1,6 миллиард долларлик сайёҳлик маҳсулотлари экспорти амалга оширилган бўлса, 2023 йил январь-август ойлари мобайнида бу кўрсатгич 1,4 миллиард долларга тенг бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш