"Прайм" ИАА: Россияда 106 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қонуний асосда иш билан таъминланди
Октябрь 03, 2025. 15:28 • 43 сония
• 57
МОСКВА, 6 октябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг "Прайм" иқтисодий ахборот агентлиги "Уюшган ҳолда ишга ёллаш дастури орқали 106 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан таъминланди" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Тошкентда "МДҲ ягона меҳнат бозорини қуриш контекстида миграция сиёсатини такомиллаштириш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Маълум қилинганидек, тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан "Петербург мулоқоти" форуми билан ҳамкорликда ташкил этилди.
"Россиялик ҳамкорлар билан биргаликда Россияда қурилиш, коммунал хўжалик, транспорт каби соҳаларга уюшган ҳолда ишга ёллаш бўйича 97 та келишув имзоланган", – дея Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда.
Шунингдек, мақолада, 50 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Россиянинг "Лукойл", "Газпром", "Русал", "КамАЗ", "АвтоВАЗ" корхоналари ва Татаристондаги "Алабуга" иқтисодий зонаси ҳамда йирик логистика компанияларига ишга жойлаштирилгани таъкидланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди