Саудия ОАВ: Тошкентда бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази – Ўзбекистон ўзлиги ва қадр-қиммати тимсоли
Октябрь 15, 2025. 12:42 • 2 дақ
• 44
АР-РИЁЗ, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп "Nabd Al Hadath" нашрида "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази шонли ўтмиш ва ёруғ келажак ўртасидаги кўприкдир" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

"2017 йилда Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси таркибида Ислом цивилизацияси марказининг қурилиши бошланди. Бағоят улуғвор марказ биноси уч қаватни ташкил этиб, қадимги меъморий обидаларимиз шаклида бунёд этилмоқда. Миллий гумбаз ва пештоқлар, нақшларнинг ажойиб уйғунлиги унга алоҳида кўрк ва салобат бағишлаган. Мажмуанинг тўрт томонида баландлиги 34 метрли пештоқлар, ўртада 65 метрли гумбаз қурилган. Марказнинг энг асосий қисмида Қуръони карим зали бунёд этилмоқда. Бу ерда мусулмон дунёсининг маънавий дурдонаси – қадимий Усмон Мусҳафи жойлаштирилади. Шунингдек, биринчи ва иккинчи Ренессанс даврлари ютуқлари, ўзбек хонликлари ва Янги Ўзбекистон ҳақидаги заллар ташкил этилади, – деб ёзган муаллиф.
Таъкидланишича, бу марказ шунчаки музей эмас, балки илғор ақл соҳибларини тўплашда ал-Маъмун ва Темур ёндашувидан илҳомланган илмий ва маданий алмашинув платформасидир.
Муаллиф, шунингдек, Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистон ўзлигининг ва қадр-қимматининг қайта тикланиши тимсоли бўлишини урғулаган.
"Ушбу лойиҳа орқали Ўзбекистон маданий маёқ бўлиш учун қайтмоқда, дунёга у шунчаки харитадаги нуқта эмас, балки ҳаёт ва амбиция билан уриб турган буюк цивилизация юраги эканлигини эслатмоқда" – деб ёзилган "Nabd Al Hadath" мақоласи хулосасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди