Logo

Қатар ОАВ: Халқаро бахшичилик санъати фестивали  йилдан-йилга глобал платформага айланиб бормоқда

Май 06, 2025. 09:45 • 55 сония

80
Қатар ОАВ: Халқаро бахшичилик санъати фестивали  йилдан-йилга глобал платформага айланиб бормоқда

ДОҲА, 6 май. /"Дунё" АА/. Қатарнинг машҳур "Gulf Times" ва "Аl Раya" газеталарида Хива шаҳрида бўлиб ўтган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалига бағишланган мақолалар босилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда маълум қилиганидек, Буюк ипак йўлидаги муаззам шаҳар – Хива 26-28 апрель кунлари IV Халқаро бахшичилик санъати фестивалига мезбонлик қилди. Фестиваль миллий анъаналар, мусиқа ва маданий дипломатиянинг ёрқин намунасига айланди.

"Ўзбекистон ҳукумати ва ЮНEСКО, ISESSO кўмагида ташкил этилган фесиваль 40 ортиқ мамлакатдан келган 200 нафарга яқин иштирокчини бирлаштирди. Ушбу маданий анжуман асрлар давомида Марказий Осиё халқларининг маданий хотираси ва ўзига хослигини сақлаб келган мусиқий ижронинг ноёб шакли бўлган бахшичилик санъати аҳамиятини дунёга кенг тарғиб қилди", – дейилади мақолаларда.

Қайд этилганидек, бахшилар оғзаки халқ ижодидаги достонларни дўмбира миллий асбоби ёрдамида келажак авлодларга етказадилар.

"Хивада бўлиб ўтган фестиваль 2019 йилда Термиз, 2021 йилда Нукус ва 2023 йилда Гулистон шаҳарларида ўтказилган муваффақиятли тадбирларнинг давоми бўлди. Ҳар йили фестеваль тобора кўпроқ халқаро эътиборни ўзига жалб этиб, бахшичилик анъаналарини сақлаш, тарғиб қилиш ва ўрганиш учун глобал платформага айланмоқда", – деб ёзган Қатар ОАВ мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш