Швеция ОАВ: Ўзбекистоннинг сайёҳлик ташаббуслари халқаро ҳамжамият томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланмоқда
Сентябрь 30, 2025. 18:29 • 2 дақ
• 62
СТОКГОЛЬМ, 30 сентябрь. /"Дунё" АА/. Швециянинг нуфузли "Сavamedia нашрида "Ўзбекистон ва БМТ туризм: соҳани тубдан ўзгартираётган ҳамкорлик" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон ҳукумати туризм соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани ва бунинг самараси ўлароқ бугун бутун дунёдан, жумладан, Швециядан ҳам сайёҳлар мамлакатнинг Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий масканларига саёҳат қилиш учун улкан қизиқиш билдираётгани қайд этилган.
"2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 7,5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди. Бу кўрсаткич мамлакатнинг жаҳон туризм харитасидаги ўрни барқарор ўсаётганини акс эттириш билан бирга, инфратузилмани ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва маданий меросни сақлаш бўйича кенг кўламли саъй-ҳаракатларнинг амалий натижасини намоён этади", – деб ёзилган нашрда.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда соҳага оид Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан бир овоздан маъқулланмоқда.
"Ўзбекистон таклифига кўра, БМТ Бош Ассамблеяси 2027 йилни "Барқарор ва яшовчан туризм халқаро йили" деб эълон қилди. Бу мамлакатнинг 80 дан ортиқ БМТга аъзо давлат томонидан қўллаб-қувватланган ташаббусининг муҳим эътирофи бўлди. Ўзбекистон шу билан бирга, ушбу соҳада халқаро стандартларни ўрнатишга қаратилган Глобал хавфсиз туризм кодексини яратиш таклифи билан чиқди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун ҳукуматлараро комиссия тузилиб, унга Ўзбекистон бир овоздан раис этиб сайланди. Ниҳоят, 2025 йил февраль ойида мамлакат Туристларни ҳимоя қилиш халқаро кодексига расман қўшилиб, саёҳатчилар ҳуқуқлари ва замонавий хавфсизлик стандартларига содиқлигини тасдиқлади", – дея урғуланган материалда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди