Logo

Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасида шаклланган яқин ҳамкорлик Испания ОАВ нигоҳида

Октябрь 14, 2025. 19:04 • 55 сония

40
Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасида шаклланган яқин ҳамкорлик Испания ОАВ нигоҳида

МАДРИД, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "Mundiario" онлайн порталида Марказий Осиё минтақасининг халқаро майдондаги ўрнига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Марказий Осиё ўзининг геостратегик жойлашуви ва минтақанинг беш мамлакати ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ривожланиши туфайли халқаро майдонда тобора муҳим ўрин эгаллаб бораётгани таъкидланган. "Суверен давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон – кўплаб соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамладилар, бу эса 2025 йил 4 апрелда Самарқандда ўтказилган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитида ўз аксини топди", – дейилади мақолада. 

Қайд этилганидек, Марказий Осиёда муҳим энергия захиралари, бой фойдали қазилма конлари, жадал ривожланаётган қишлоқ хўжалиги, шунингдек, кенгайиб бораётган туризм имкониятлари билан алоҳида қизиқиш уйғотади.

"Парламент ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик, янги минтақалараро транспорт-коммуникация йўналишларини ривожлантириш сўнгги ўн йилликда Марказий Осиё давлатлари ҳукуматларининг асосий устувор йўналишларига айланди. Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, БМТнинг етакчи ихтисослашган муассасалари – ФАО, ЮНЕСКО, БМТ ТД ва бошқалар минтақада ривожланиш ва ҳамкорлик бўйича лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишга катта ҳисса қўшяпти", – деб ёзилган мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш