Тошкентда бўлиб ўтаётган "UzCharmExpoEurAsia–2025" кўргазмаси Хитой ОАВ диққат марказида
Октябрь 29, 2025. 20:47 • 2 дақ
• 30
ПЕКИН, 29 октябрь. /Дунё" АА/. Хитойнинг "Lookwe" журналида Тошкентда давом этаётган "UzCharmExpoEurAsia–2025" кўргазмасига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Нашрда маълум қилинганидек, 19-халқаро "UzCharmExpoEurAsia–2025" кўргазмаси жорий йилнинг 28-30 октябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтаяпти. Кўргазмада чарм, пойабзал, қоракўл, мўйна, жун ва бошқа маҳсулотлар намойиш этиляпти.
"Тадбир Савдо-саноат палатаси, "Ўзчармсаноат" уюшмаси ва Халқ банки томонидан ташкил этилган. Ташкилотчилар кўра, "UzCharmExpoEurAsia–2025" кўп йиллик тажриба, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва муваффақиятли бизнесни бирлаштирган манзил", – деб ёзилган материалда.
Кўргазма икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади, ҳамкорликни мустаҳкамлайди, халқаро брендларни жалб қилади ва саноатнинг экспорт имкониятларини кенгайтиради.
Бу йилги тадбир чарм ва пойабзал саноати учун Евроосиёдаги энг муҳим бизнес ва инновацион платформалардан бирига айланади.
Таъкидланишича, Италия, Туркия, Латвия, Хитой, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон, Озарбайжон, Покистон ва Мўғулистондан 30 дан ортиқ компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Хитой ОАВ ёзганидек, Ўзбекистон саноати сўнгги йилларда таъсирчан ютуқларга эришди. 2017 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 560 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб у 5,5 триллион сўмга етади.
"Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида етакчи ўринларни эгаллайди ва халқаро миқёсда муваффақиятли кенгайиб бормоқда.
"UzCharmExpoEurAsia–2025" B2B, G2B ва G2G шаклидаги музокаралар учун имкониятлар яратади, шунингдек, тақдимотлар, бизнес учрашувлари ва янги шартномалар имзолаш учун платформа бўлиб хизмат қилади", – дея урғуланган мақола охирида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди