Logo

Тожикистон ОАВ: Марказий Осиё – янги уфқлар ва имкониятлар минтақаси

Октябрь 16, 2025. 19:41 • 53 сония

29
Тожикистон ОАВ: Марказий Осиё – янги уфқлар ва имкониятлар минтақаси

ДУШАНБЕ, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Тожикистоннинг "Avesta" ахборот агентлиги "Марказий Осиё-янги уфқлар ва жадал ривожланиш минтақаси" сарлавҳали мақолани эълон қилди деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда минтақа давлатларининг инфратузилма, саноат, энергетика ва технологиялар бўйича манфаатлари уйғун, Каспийдан Тянь-Шань тоғларигача бўлган йўлаклар эса бўлажак Евроосиё саноат харитасининг асосига айланаётгани қайд этилган.

"Минтақанинг асосий мамлакатларидан бири – Ўзбекистон мисолида Марказий Осиёнинг изчил ривожланаётганини кўриш мумкин. Савдо ва инвестициялар кенгаймоқда, келишилган стандартлар ва логистика инновациялари жорий этилмоқда. "Очиқ эшиклар" сиёсати барча қўшнилар билан мустаҳкам шартнома-ҳуқуқий базага таянади", –дейилади нашрда.

 Қозоғистон билан эркин савдо ва инвестицияларни ривожлантириш, Тожикистон билан Абадий дўстлик декларацияси (2022), Туркманистон билан транспорт ва темир йўл шартномалари, Қирғизистон билан 2030 йилгача бўлган стратегик дастур бозорларга шаффофлик имкониятини тақдим этди, ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсишини ва инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончини мустаҳкамлади.

"Марказий Осиё "география"дан "иқтисодиёт"га ўтмоқда интеграциялашган қоидалар, транспорт йўлаклари, инвестициялар ўсиши ва ҳудудлараро ҳамкорлик форматлари минтақани янги куч марказига айлантирмоқда", – дея урғуланган "Аvesta" АА тарқатган мақола хулосасида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш