Logo

Покистон ОАВ: Фарғона биринчи Тинчлик форумига ҳозирлик кўрмоқда

Октябрь 13, 2025. 12:54 • 2 дақ

57
Покистон ОАВ: Фарғона биринчи Тинчлик форумига ҳозирлик кўрмоқда

ИСЛОМОБОД, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Покистоннинг етакчи нашрлари – "Global News Pakistan" ахборот агентлиги, "Pakistan in the World" журнали, "Daily Spokesman" ва "The Khyber Mail" газеталари, "Election Times" ва "World News" онлайн янгиликлар платформаларида "Фарғонада биринчи Фарғона тинчлик форуми бўлиб ўтади" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" мухбири.

"Фарғона бир неча кун мобайнида халқаро мулоқот ва ҳамкорлик марказига айланади. Форум Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Прогрессив ислоҳотлар маркази, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ), Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти ҳамда тинчлик ва ижтимоий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш масалаларига ихтисослашган нуфузли халқаро тузилмаларни бирлаштирувчи платформа - Тинчликни барпо этиш хаби билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда", – дейилган нашрларда.

Таъкидланганидек, икки кун давом этадиган анжуманда Марказий Осиё, МДҲ, Осиё, Европа ва Америка мамлакатларидан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Бўлажак йиғилишнинг асосий ўзига хос жиҳати унинг инклюзив характерида намоён бўлади. Унда фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ва аёллар ташкилотлари, шунингдек эксперт ҳамда академик доиралар вакиллари фаол иштирок этадилар.

Форумнинг асосий мақсади мулоқот, ўзаро ишонч, яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ва Фарғона водийсини ривожлантиришнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқиш учун доимий фаолият юритувчи платформани яратишдан иборат. Тадбир кун тартибидан Фарғона водийсининг барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлаш, унинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, хусусий сектор, ёшлар ва фуқаролик жамиятининг ролини кенгайтириш масалалари ўрин олган.

"Фарғона тинчлик форуми шафелигида қирғизистонлик ҳамкорлар ва Тинчликни барпо этиш хаби кўмагида илк бор "Интимак куни" (Бирдамлик куни) ташкил этилади", – деб ёзган Покистон ОАВ.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш