Logo

Ўзбекистон Президентининг Словенияга ташрифи Хитой ОАВ диққат марказида

Май 22, 2025. 17:51 • 2 дақ

60
Ўзбекистон Президентининг Словенияга ташрифи Хитой ОАВ диққат марказида

ПEКИН, 24 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг етакчи "Китай" журналида Ўзбекистон Президентининг жорий йил 21-22 май кунлари Словенияга бўлиб ўтган расмий ташрифига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, ушбу ташриф Ўзбекистон-Словения дипломатик муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтмоқда. 1995 йил 16 январдан буён икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб, барқарор динамикани намойиш этмоқда. Хусусан, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва конструктив мулоқот руҳида янада ривожланиш ва чуқурлашиш учун салмоқли салоҳиятга эга. Ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқаларини диверсификация қилишга интилаётган ҳар икки мамлакат ўзаро манфаатли алмашинув ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган умумий нуқталарни топмоқда. Нашрнинг ёзишича, Словения Европа Иттифоқи аъзоси сифатида Ўзбекистоннинг ЕИ билан алоқаларини чуқурлаштиришга интилишида муҳим ҳамкор ҳисобланади.

"Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ўзаро ҳамкорлик ҳам ижобий динамикани намойиш этмоқда, деб ёзилган мақолада. – Словения Европа Иттифоқи аъзоси бўлиб, Ўзбекистон учун ЕИ билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш контекстида стратегик аҳамиятга эга. Словения билан ҳамкорликни ривожлантириш инвестицияларни жалб қилиш, илғор технологияларни жорий этиш ва экспорт бозорларини кенгайтириш учун имкониятлар очади".

Хитой ОАВга кўра, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ва Словения ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланган ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга интиляпти.

"Китай" журналида чоп этилган мақола хулосасида, "Ўзбекистон Президентининг Словенияга давом этаётган ташрифининг бой дастури, олий даражадаги режалаштирилган учрашувлар ва музокаралар, шубҳасиз, икки томонлама муносабатларнинг янги уфқларини белгилаб беради, уларга кўп қиррали ва динамик тус беради", – деб ёзилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш