Ўзбекистон Президентининг нутқи Хитой медиасида катта резонанс яратди
Октябрь 31, 2025. 18:06 • 2 дақ
• 91
ПЕКИН, 31 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг етакчи оммавий ахборот воситалари – "Синьхуа" ахборот агентлиги, "Жэньминь жибао" газетаси, "Чжунго" ("China"), "Target", "VICTWO", "Lookwe", "Psearcher", "Travel&Leisure" журналлари, "CGTN" телеканали ва бошқалар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг нутқини кенг ёритмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрларда келтирилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида мазкур сессия сўнгги 40 йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида – кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд заминида бўлиб ўтаётгани мамлакатимиз учун катта ифтихор эканини таъкидлаган.
"Бундай нуфузли форумнинг мамлакатимизда ўтказилаётганини Ташкилотга аъзо давлатларнинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли, жадал ислоҳотларга бўлган юксак ишончининг ёрқин ифодасидир", – дея келтирилади давлатимиз раҳбарининг сўзлари.
Хитой оммавий ахборот воситаларида ёритилганидек, Ўзбекистон етакчиси ЮНЕСКО 80 йиллик фаолияти мобайнида таълим, илм-фан, маданият, санъат, ахборот соҳасида глобал ҳамкорлик, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик борасида жаҳондаги нуфузли институт сифатида ўзини намоён этиб келаётганини қайд этган.
Шу билан бирга, ташкилот дунё халқларининг миллий ўзлигини сақлаш, маданий меросини асраб-авайлаш, турли динлар ўртасида яқин мулоқотни кучайтиришдаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаган.
"Бугунги мураккаб вазият ЮНЕСКОнинг асосий вазифаларини тўлиқ амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларимизни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлаштиришни тақозо этмоқда. Биз ЮНЕСКОнинг олижаноб ва эзгу мақсадларига қатъий содиқ эканимизни яна бир бор таъкидлаймиз. Ўзбекистон Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида уйғунлик кўприги, барча учун очиқ ва конструктив ҳамкорлик майдони бўлишга ҳамиша тайёр"– дея таъкидлади Ўзбекистон Президенти.
Президент Шавкат Мирзиёев форум янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш, ўзаро ишонч муҳитини мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш соҳасида глобал ҳамкорлик механизмларини кучайтириш йўлида муҳим амалий қадам бўлишига ишонч билдирган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди