Россиядан муносабат: Ўзбекистон кўҳна тарих, ажойиб ва бетакрор ёдгорликлар, меҳмондўст халқи ҳамда мазали таомларга эга бўлган гўзал юрт
Октябрь 11, 2023. 10:02 • 2 дақ
• 78
МОСКВА, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Россияда чоп этиладиган "Известия" газетаси саҳифасида мамлакатимизнинг бой сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

«Ўтмиш сари олға: руслар нега Ўзбекистонга ошиқ бўлишмоқда» сарлавҳали мазкур мақолада рус саёҳатчилари яқин хорижни фаол ўрганишда давом этаётгани қайд этилар экан, Ўзбекистон 2023 йилда собиқ иттифоқ ҳудудидаги энг машҳур йўналишлардан бирига айланганини алоҳида таъкидлайди.
Нашр Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига таянган ҳолда, 2023 йили дам олиш ва ҳордиқ чиқариш мақсадида чегарани кесиб ўтган ҳар учинчи хориж фуқароси рус эканлигини маълум қилган. Мамлакатимиз кўҳна тарих, ажойиб ва бетакрор ёдгорликлар, меҳмондўст халқи ва мазали таомларга эга гўзал юрт эканлиги алоҳида таъкидланган.
"Қуёшли Ўзбекистон. Сиз самолётдан тушишингиз билан бу иборанинг маъносини теран англайсиз. Ўзбекистон қуёши ҳақиқатан ҳам сахий, мўл-кўл, ҳамма учун етарли. Бу хушбўй чой ёки меҳмондўст табассум каби ноёб маҳаллий лаззатнинг ажралмас қисмидир", деб ёзади нашр.
Таъкидланганидек, одамлар Ўзбекистонга нафақат қуёш ўлкаси бўлгани учун, балки Марказий Осиёдаги энг қадимги цивилизация маркази, асрлар давомида у трансевроосиё савдосининг муҳим бўғини бўлиб келганини, Буюк Ипак йўли ушбу мамлакат орқали ўтганини тарихий ёдгорликлар тимсолида ўз кўзлари билан кўриш учун келишади. Чунки тарихан минглаб карвонлар бу ерга нафақат узоқ мамлакатлардан ноёб товарларни, балки ғоялар, эътиқод, урф-одатлар, илмий ва амалий билимларни ҳам олиб келишган", деб ёзади "Известия".
Юқоридагилар билан бирга, ушбу мақолада мамлакатимиз бағрида жойлашган жаҳонга машҳур тарихий шаҳарларимиз, миллий ошхонамизга оид муҳим маълумотлар ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди