Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги "яшил" ҳамкорлик Хитой оммавий ахборот воситалари диққат марказида
Октябрь 23, 2025. 19:04 • 2 дақ
• 93
ПЕКИН, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "Lookwe" электрон нашрида "Ўзбекистон-Бельгия: ҳамкорликнинг янги имкониятлари" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон халқаро экологик ҳамкорликни фаол ривожлантиришда давом этаётгани таъкидланган. "Асосий эътибор тажриба алмашиш, замонавий технологияларни жорий этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барқарор ечимларини топишга қаратмоқда. Шу нуқтаи назардан, Бельгия истиқболли ҳамкор – атроф-муҳитни бошқариш ва яшил инновациялар соҳасида катта тажрибага эга мамлакат сифатида қаралади", – дейилади манбада.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегациясининг 2024 йил октябрь ойида Бельгиянинг Брюгге шаҳрида бўлиб ўтган Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи минтақавий форумида иштирок этиши ҳамкорлик йўлидаги биринчи қадам бўлди. Форум фикр алмашиш ва икки давлат экспертлари ўртасидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилиш учун майдон бўлди, дейилади мақолада.
Қайд этилишича, Бельгия чиқиндиларни бошқариш, ресурсларни қайта ишлаш ва айланма иқтисод тамойилларини амалга ошириш бўйича Европанинг етакчи мамлакатларидан бири ҳисобланади. Бу тажриба чиқиндиларни бошқариш ва "яшил" энергияни ривожлантиришга замонавий ёндашувларни фаол жорий этаётган Ўзбекистонда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Хитой ОАВ ёзганидек, сув ресурсларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар икки давлат ҳам сув танқислигига дуч келмоқда ва Бельгиянинг Шельд ва Маас каби трансчегаравий дарёларни бошқариш тажрибаси Ўзбекистонда сув бошқаруви тизимлари ва сув сифати мониторингини яхшилаш учун фойдали мисол бўла олади.
"Ҳамкорликнинг алоҳида йўналиши фан ва таълимдир. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши университети Бельгиянинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ниятида. Ушбу таълим муассасалари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислик ва тадқиқотлар бўйича жаҳон етакчиларидан бўлиб, талабалар ва илмий алмашинувлар ҳамда қўшма лойиҳалар учун катта имкониятлар очмоқда", – дея урғуланган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди