Брюсселдан муносабат: Ушбу ташриф Европа аудиториясини Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида ўсиб бораётган роли ҳақида хабардор қилиш учун қимматли имкониятдир
Май 23, 2025. 17:23 • 54 сония
• 49
БРЮССЕЛЬ, 23 май. /"Дунё" АА/. "Buscardini-Communications" медиакомпанияси бош директори ва таъсисчиси ҳамда "Travel Tomorrow" компанияси бош директори Антонио Бускардини (Бельгия) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга буюрган расмий ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Европа Иттифоқига аъзо давлат – Венгрияга расмий ташрифини қутлашдан мамнунмиз.
Ушбу ташриф 2025 йил 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган "Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" биринчи саммитидан сўнг амалга оширилди. Саммитда Европа Кенгаши Президенти Антонио Кошта ва Европа Комиссияси Раиси Урсула фон дер Ляйен Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Брюсселда жойлашган "Buscardini-Communications" компанияси Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамжамият билан алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган ташаббусларини катта қизиқиш билан кузатиб бормоқда.
Мазкур ташриф Европа аудиториясини Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида ўсиб бораётган роли ҳақида хабардор қилиш учун қимматли имкониятдир. Мустақил Европа медиа агентлиги сифатида биз Ўзбекистон ҳақида хабардорликни ошириш ва Ўзбекистон ва Европа медиа олами, хусусан, туризм соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдоримиз.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот