Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг БМТ минбаридан иқлим ўзгариши ва сув инқирозига эътибор қаратишга чақириғи глобал аҳамиятга эга
Сентябрь 30, 2025. 16:04 • 3 дақ
• 51
ПЕКИН, 30 сентябрь. /"Дунё" АА/. Хитой илм-фан доиралари вакиллари "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди.

Ван Цинлань, Пекин университети Янги тизимли иқтисодиёт институти тадқиқотчиси:
– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи ушбу йиғилишнинг ёрқин воқеаларидан бири бўлди. Давлат раҳбарининг чиқиши чуқур таассурот қолдириб, мамлакатнинг келажакдаги стратегик йўналиши ва унинг жаҳон жараёнларидаги ўрнини намоён этди.
Давлатингиз раҳбари Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш, ижтимоий сиёсат ва минтақавий интеграция соҳаларидаги устувор йўналишларини аниқ баён қилди. Камбағалликни қисқартириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион тармоқларни фаол ривожлантириш борасидаги Ўзбекистонда эришилган амалий ютуқларни алоҳида таъкидланди. Бу натижалар узоқ муддатли барқарор ўсиш учун мустаҳкам замин яратди.
Алоҳида эътиборга сазовор йўналишлардан бири – бу транспорт боғланишини кучайтириш ташаббуси бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев "Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун транспорт боғланишини кучайтириш" ташаббусини илгари сурди. Барқарор ва хавфсиз таъминот занжирлари жаҳон иқтисодиётининг асосий омили бўлиб қолаётган бир пайтда, бу таклиф стратегик аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, ёшлар ва аёлларнинг бугунги жамиятдаги ўрнига тўхталиб, уларнинг имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Тажриба алмашиш ва глобал чақириқларга биргаликда жавоб бериш учун махсус платформа яратишни таклиф этди.
Бу Ўзбекистон фақат минтақавий ҳамкор бўлиб қолмасдан, очиқ ҳамкорликка тайёр халқаро шерик бўлишга интилаётганини яна бир бор исботлади.
Давлатингиз етакчисининг нутқи конструктив ва тинчликпарвар сиёсатнинг ёрқин намунаси бўлди. Ўзбекистон халқаро мулоқотда фаол иштирок этиш, жаҳон тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлигига ҳисса қўшишда қатъий иродасини намоён этди.
Ма Фанфан, Пекин Тил ва маданият университети профессори:
– БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси катта аҳамиятга эга бўлгани учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқига алоҳида эътибор қаратдим. Минтақавий тинчлик, қашшоқликни камайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва яшил энергетикага ўтиш ҳақидаги фикрлари жуда таассуротли бўлди.
Президентингиз Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартиришдаги ютуқларини алоҳида таъкидлади. Сўнгги йилларда камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача қисқарди. Бу, шубҳасиз, дунёда камбағаллар сонини камайтиришдаги муҳим бурилишдир. Бунга таълим соҳасидаги ютуқлар ҳам сабаб бўлди. Мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 78 фоизгача, олий таълим қамрови эса 9 фоиздан 42 фоизгача ошди. Бундай эътиборга молик натижалар Ўзбекистоннинг амалий ҳаракатлари орқали БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига жавоб бераётганини ва "Келажак пактига қатъий амал қилаётганини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон қўшма инвестиция фондларини яратиш, чегараолди савдо ва саноат зоналарини ривожлантириш, йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқда. Минтақавий ташкилотлар ва давлат раҳбарлари саммитлари доирасидаги ҳамкорлик орқали интеграциянинг самарали механизми шаклланмоқда. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг муҳим воситасига айланди ва тинчлик ҳамда тараққиётни мустаҳкамлашнинг ёрқин амалий намунаси бўлди.
Ўзбекистон Президенти, шунингдек, иқлим ўзгариши ва сув инқирозига эътибор қаратишга чақириб, барқарор ривожланиш муҳимлигини таъкидлади. Марказий Осиёнинг энг оғир муаммоларидан бири бу – сув ресурслари танқислигидир. Бугунги кунда дунёда 2 миллиарддан ортиқ инсон тоза ичимлик сувига эга эмас.
Бу жиддий муаммони ҳал қилиш учун кенг халқаро ҳамкорлик
ва мувофиқлаштирилган сиёсат яратишни таклиф этди. Ушбу ташаббуслар Ўзбекистоннинг БМТ барқарор ривожланиш концепциясига қўшган ҳиссаси бўлиб, Хитой ёндашувлари билан ҳамоҳангдир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари