Хитойдан муносабат: Ўзбекистон ўз сунъий йўлдоши ва фуқаросини коинотга учиришни режалаштирмоқда
Декабрь 27, 2025. 15:57 • 58 сония
• 181
ПЕКИН, 27 декабрь. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Psearcher” нашриёт компанияси менежери Ван Минмей Ўзбекистон Президентининг парламент ва халққа йўллаган Мурожаатномаси ҳақида фикр билдирди:
– Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халққа йўллаган Мурожаатномани диққат билан ўрганиб чиқдим.
Давлат раҳбари халққа мурожаатида мамлакатдаги амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, келгусида бажарилиши зарур бўлган ишлар хусусида сўз юритди.
Мурожаатномада таъкидланганидек, 2025 йилда иқтисодиётга жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 43,1 миллиард долларга етган. Жами инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31,9 фоизни ташкил этган. Жаҳон банки эълон қилиб борадиган Давлатларнинг технологик етуклик индексида Ўзбекистон 71 поғона юқори кўтарилиб, дунёнинг топ-10 та мамлакати қаторидан жой олди.
Ўзбекистон ўз олдига улкан ва узоқни кўзловчи мақсадларни қўйган. Космик соҳада ҳам мамлакат дунёнинг ривожланган давлатлари қаторида ўз сунъий йўлдоши ва фуқаросини коинотга учиришни режалаштирмоқда.
Бундай шиддатли тараққиёт йўлидан бораётган Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадларга албатта эришади, деб ўйлайман. Умид қиламанки, Янги йилда Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлар ҳақида кўплаб репортажлар тайёрлаймиз.
Ўзбекистон етакчисига мустаҳкам соғлик ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларида муваффақият, мамлакат халқига тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси