Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган чора-тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар
Декабрь 23, 2025. 11:43 • 39 сония
• 162
ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев кеча Иордания элчиси Демие Ҳаддад билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, 2025 йил давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва таълим соҳаларида эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, 2026 йилда икки томонлама кун тартибида турган чора-тадбирларнинг самарали ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда ўзаро манфаатли йўналишларда алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Германиядан муносабат: Марказий Осиё бугун дунё саҳнасида яхлит ва кучли овозга эга бўлмоқда
Россиядан муносабат: Япония минтақа маркази Ўзбекистон билан шериклик қилишдан манфаатдор