Logo

Хорватиядан ватандошимиз ва унинг оила аъзолари Ўзбекистонга қайтарилди

Декабрь 27, 2025. 13:35 • 45 сония

68
Хорватиядан ватандошимиз ва унинг оила аъзолари Ўзбекистонга қайтарилди

БУДАПЕШТ, 27 декабрь. /“Дунё” АА/. Венгриядаги мамлакатимиз элчихонаси консуллик бўлимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ж. консуллик ёрдами сўраб мурожаат қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мурожаат давомида Хорватия ҳудудида туғилган ва муқаддам Ўзбекистон фуқароси паспорти расмийлаштирилмаган вояга етмаган боланинг Ватанга қайтиш сертификатини расмийлаштириш зарурлиги маълум қилинган.

Мурожаатчи Ўзбекистонга қайтиш учун такрорий авиачипталарни сотиб олиш учун молиявий маблағи йўқлигини айтган.

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан Меҳнат мигрантларига кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан авиачипталарни сотиб олишда моддий ёрдам кўрсатиш масаласини ечиш учун Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилди.

Ўтказилган музокара ва келишувлар натижасида аризачи ва унинг оила аъзоларига жорий йилнинг 26 декабрь куни Ватанга қайтиш учун авиачипталар сотиб олинди.

Элчихонанинг консуллик бўлими юзага келган вазиятни ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатди, бу эса оиланинг Ўзбекистонга қайтишини ташкил этиш имконини берди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш