Logo

Италиядан муносабат: Ўзбекистон-Словакия муносабатлари барқарор ва ўсишга йўналтирилган инклюзив дипломатиянинг ёрқин намунасига айланмоқда

Июнь 12, 2025. 17:59 • 2 дақ

52
Италиядан муносабат: Ўзбекистон-Словакия муносабатлари барқарор ва ўсишга йўналтирилган инклюзив дипломатиянинг ёрқин намунасига айланмоқда

РИМ, 12 июнь. "Дунё" АА/. "Vision & Global Trends" халқаро глобал тадқиқотлар институти директори Тиберио Гразиани (Италия) "Дунё" АА учун интервьюсида Словакия Бош вазири Роберт Фицонинг 8-10 июнь кунлари Ўзбекистонга амалга ошираётган ташрифи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Расмий Тошкент ва Братислава ўртасидаги муносабатлар янги кўп қутбли халқаро тартибни барпо этиш шароитида алоҳида аҳамиятга эга.  Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий, шунингдек, илмий ва маданий даражаларда чуқурлашиб бораётган мулоқот Марказий ва Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё ўртасида тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи марказ ва перифериянинг эскирган моделларини енгиш бўйича умумий интилишдан далолат беради.


Технологик, академик ва саноат соҳаларида айирбошлаш фаоллашгани алоҳида эътиборга молик бўлиб, бу икки давлатнинг бир-бирини тўлдирувчи афзалликларидан фойдаланишга қаратилган узоқни кўзлаган ёндашувдан далолат беради. Бир томондан, Ўзбекистон – Евроосиё қоқ марказида ривожланаётган марказ сифатида, иккинчи томондан – Словакия, Шарқий Европа ва ривожланган технологиялар ўртасида кўприк ролини ўйнамоқда.


Идоралараро ҳамкорлик, университетлараро кадрлар тайёрлаш дастурлари ва қўшма тадбиркорлик ташаббуслари нафақат иқтисодий манфаатларга, балки барқарорлик ва биргаликда ривожланиш учун умумий масъулиятга асосланган стратегик шериклик учун асос яратади.


Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон-Словакия муносабатлари янада ҳамкорликка асосланган, барқарор ва ўсишга йўналтирилган халқаро тизимни шакллантиришга ҳисса қўшиши мумкин бўлган кўп босқичли ва инклюзив дипломатиянинг ёрқин намунасига айланиши мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш