Ўзбекистон Науру билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Март 21, 2025. 12:48 • 34 сония
• 433
НЬЮ-ЙОРК, 21 март. "Дунё" АА/. Кеча Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Науру ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма комюнике имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Наурунинг БМТдаги доимий вакили Лара Эраб Даниел имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришда муҳим қадам бўлди.
Шу тариқа, Науру Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 159-давлат бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари