Бокудан муносабат: Ўзбекистон минтақавий кун тартибини шакллантиришда фаол ҳаракат қилмоқда

Октябрь 10, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 158
Бокудан муносабат: Ўзбекистон минтақавий кун тартибини шакллантиришда фаол ҳаракат қилмоқда

БОКУ, 10 октябрь. /“Дунё” АА/. Озарбайжонлик сиёсий шарҳловчи ва таҳлилчи, “BIZ CLUB” интеллектуал платформаси асосчиси Мурод Сададдинов “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон Президентининг 7–9 октябрь кунлари Туркманистонга амалий ташрифи хусусида фикр билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 7–9 октябрь кунлари Туркманистонга амалий ташрифи Ўзбекистоннинг минтақавий кун тартибини шакллантиришдаги фаол роли ҳамда сиёсий мулоқотни аниқ иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларга кўчиришга бўлган интилишини яққол намоён этади.

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашуви муҳим воқеалардан бири бўлди. Унда савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, экология, маданият, таълим, фан ва хавфсизлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Саммитда Озарбайжоннинг иштироки алоҳида аҳамиятга эга. 2025 йил ноябрь ойида Тошкентда унинг Маслаҳат учрашувларида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қатнашиши бўйича қарор қабул қилинган эди. Бугун ушбу қарор Авазада амалий аҳамият касб этди.

Ўзбекистон савдо, транспорт боғлиқлиги, инвестициявий алоқалар ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш йўлида изчил позицияни эгаллаб келмоқда. Озарбайжон билан ҳамкорлик Каспий денгизи орқали Жанубий Кавказ, Туркия ва Европа бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Шунингдек ўқинг

Транспорт йўлаклари, энергетика, саноат кооперацияси ва инвестициялар бирламчи аҳамият касб этади. Айнан сиёсий келишувларнинг иқтисодий жиҳатдан бойитилиши янги форматнинг самарадорлигини белгилаб беради.

Менимча, бу ўринда очиқлик, ўзаро ишонч ва қўшни минтақалар имкониятларини бирлаштиришга асосланган минтақавий ҳамкорлик ёндашуви – “Тошкент руҳи” ҳақида сўз юритиш ўринлидир. Озарбайжоннинг Маслаҳат учрашувларига жалб этилиши бўйича билдирилган ташаббус ҳам ана шу ёндашувнинг амалдаги ифодасига айланди.

Эндиликдаги бош вазифа янги форматни амалий мазмун билан бойитишдан иборат: транспорт йўналишларини ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция ва энергетика лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, қўшма корхоналарни ташкил қилиш ҳамда таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарур.

Шу нуқтаи назардан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон нафақат минтақавий жараёнларда иштирок этиш, балки сиёсий келишувларни аниқ лойиҳалар ва мустаҳкам алоқаларга айлантирган ҳолда уларнинг узоқ муддатли кун тартибини шакллантиришга ҳам интилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш