Жакартадан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг асосий сармоявий маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

Июнь 15, 2026. 21:00 • 2 дақ

323
Жакартадан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиёнинг асосий сармоявий маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда

ЖАКАРТА, 15 июнь. /“Дунё” АА/. “Kalimantan Post” газетаси бош муҳаррири Ика Триятна Шанти “Дунё” ААга шу йил 16–19 июнь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган V Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Тошкент халқаро инвестиция форуми шунчаки тантанали тадбир эмас. Бу қарор қабул қилувчи юқори мартабали сиёсатчилар ва бизнес вакилларини бирлаштирадиган йирик ва нуфузли минтақавий майдондир. Шу боис, ушбу форум бир вақтнинг ўзида B2B (бизнес бизнес учун) ҳамда B2G (бизнес давлат учун) форматларида ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар яратади.

Шунингдек ўқинг

Хорижий инвестициялар оқими нафақат иқтисодий манфаат, балки тартибга солишдаги муайянлик даражаси, давлатнинг ишбилармонлик муҳитини қўллаб-қувватлашга ёндашуви билан ҳам белгиланади. Ушбу форум орқали Ўзбекистон Марказий Осиёнинг асосий сармоявий маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб, “Жануб–Жануб” (South–South Cooperation) концепцияси доирасида ҳамкорликка очиқлигини намойиш этмоқда.

Айни пайтда Индонезиянинг сармоявий фаоллиги асосан АСЕАН мамлакатлари ва Хитойда жамланган. Бироқ “яшил” энергетика, рақамли технологиялар, агробизнес ва туризм каби соҳалардаги истиқболли тенденцияларни инобатга оладиган бўлсак, Ўзбекистонни глобал инвестиция муҳитида янги истиқболли майдон ва янги сармоявий имкониятлар манбаи сифатида кўриш мумкин.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш