Logo

Мисрдан муносабат: Бой табиий ресурсларга эга Жиззах вилояти тобора муҳим иқтисодий марказга айланмоқда

Апрель 26, 2025. 07:18 • 2 дақ

73
Мисрдан муносабат: Бой табиий ресурсларга эга Жиззах вилояти тобора муҳим иқтисодий марказга айланмоқда

ҚОҲИРА, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Bell Energy" компанияси вакили Ҳани Сатҳя "Дунё" АА учун интервьюсида 23-24 апрель кунлари Зомин туманида бўлиб ўтган "Жиззах – 2025" халқаро бизнес-форуми якунлари ҳақидаги фикрларини баён қилди:

– Сайёҳлик салоҳияти жиҳатидан бетакрор бўлган Зомин туманида ўтказилган халқаро бизнес-форумда иштирок этиш мен учун қимматли ва илҳомлантирувчи тажриба бўлди.

Аввало, мени ушбу муҳим тадбирга таклиф қилгани учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатингизнинг Мисрдаги элчиханасига миннатдорлик билдираман. Форум ҳукумат тузилмалари, бизнес вакиллари ва халқаро инвесторлар ўртасида чинакам мулоқот майдонига айланди.

Ўзбекистон етук ва изчил инвестиция сиёсатини намоён этмоқда. Жиззах вилоятида тақдим этилган ташаббуслар мамлакат раҳбариятининг ҳудудларни уларнинг ўзига хос салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ривожлантиришга бўлган қатъий интилишини яққол кўрсатди. Айниқса, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, туризм ва экологик барқарор технологияларга қаратилган эътибор менда катта таассурот қолдирди.

Форум Ўзбекистоннинг фаол халқаро дипломатияси фонида ўтказилгани алоҳида эътиборга молик. Бу ҳолат давлатингиз раҳбарининг стратегик тафаккури – барқарор ривожланиш, минтақавий интеграция ва очиқликка асосланган келажак тасаввурини яна бир бор тасдиқлайди.

Бой табиий ресурсларга эга Жиззах вилояти тобора муҳим иқтисодий марказга айланмоқда. Форум ушбу ҳудудда узоқ муддатли инвестициялар ва ҳамкорликлар учун реал шарт-шароитлар яратилганини кўрсатди.

Мен жиззахлик тадбиркорлар ва ҳокимият вакиллари билан яқин кунларда яна бир маротаба учрашиб, инвестициявий лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама қилишга келишиб олдим.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш