Германиядан муносабат: Ўзбекистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ўзаро ишонч ва манфаатлар асосида мустаҳкамламоқда

Сентябрь 03, 2026. 20:00 • 2 дақ

12
Германиядан муносабат: Ўзбекистон ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ўзаро ишонч ва манфаатлар асосида мустаҳкамламоқда

БЕРЛИН, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Гессен федерал ўлкаси Давлат девонхонасининг Европа ишлари ва халқаро ҳамкорлик департаменти собиқ раҳбари Михаэль Борхманн “Дунё” ААга Ўзбекистон Президентининг 31 август – 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги иштироки юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Ўзбекистон ШҲТ доирасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр бўсағасида” номли мақоласида илгари сурилган “деворлар эмас, кўприклар қуриш” ғояси нафақат Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларда, балки Ўзбекистоннинг бутун дунё билан ҳамкорлигида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бугунги кунда бу ғоя давлат раҳбари олиб бораётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳиятига тўла мос келади.

Шу ўринда 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитини эслаш ўринли. Ўшанда саммит арафасида мамлакат етакчисининг яна бир мақоласида “ўзаро боғлиқ дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” ғояси илгари сурилган ҳамда “Шанхай руҳи”ни “Самарқанд руҳи” билан бойитиш зарурлиги таъкидланган эди.

Шунингдек ўқинг

Мен Ўзбекистоннинг ШҲТ доирасида ўзаро ишонч ва манфаатларга асосланган саъй-ҳаракатларини Марказий Осиё давлатларини умумий мақсадлар атрофида жипслаштиришга қаратилган изчил сиёсатининг мантиқий давоми сифатида баҳолайман. Ташкилотга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий ва транспорт-логистика алоқаларининг жадал кенгайиб бораётгани бунинг ёрқин тасдиғидир. Бу жараён минтақада ўзаро боғлиқликни кучайтириш, янги иқтисодий имкониятларни яратиш ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев халқ манфаатлари йўлида фаолият юритадиган етакчи сифатида менда катта таассурот қолдирган. Унинг Бишкекда бўлиб ўтган VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимидаги иштироки ҳам халқлар ўртасидаги маданий мулоқот ва дўстликни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътиборнинг яна бир ифодаси бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш