Исроилда дипломатлар ва ватандошлар Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлади
Сентябрь 03, 2026. 19:30 • 2 дақ
• 10
ТЕЛЬ-АВИВ, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб ватандошлар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашувда мустақил тараққиёт йиллари давомида мамлакатимиз эришган асосий ютуқлар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ўзгаришлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Элчихонанинг Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг Исроилда хавфсиз ва қонуний яшаши ҳамда ишга жойлашиши масалалари, мавжуд консуллик хизматлари бўйича фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида ватандошлар хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаётгани ва уларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилаётгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди. Улар келажакда Ватанга қайтиб, унинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканини ҳам таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси