Logo

Хитойдан муносабат: IV Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистон иқтисодиётига глобал сармоя оқимини жалб этишда муҳим босқич бўлади

Июнь 13, 2025. 17:26 • 56 сония

66
Хитойдан муносабат: IV Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистон иқтисодиётига глобал сармоя оқимини жалб этишда муҳим босқич бўлади

ПЕКИН, 13 июнь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг "CGTN" глобал телевизион тармоғининг ижрочи продюсери Чжан Хэ "Дунё" АА учун интервьюсида пойтахтимизда 9-11 июнь кунлари бўлиб ўтган тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ишончим комилки, IV Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистондаги сармоявий муҳитни янада яхшилаш, мамлакат иқтисодиётига глобал сармоя оқимини жалб этишда муҳим босқич бўлади.

Ўзбекистонда кейинги йилларда солиқ тизимини соддалаштириш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, ташқи савдо режимини либераллаштириш каби йўналишларда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар инвесторлар учун янада қулай шарт-шароит яратди. Бу жараён хорижий сармоядорлар ишончини барқарор давом эттириш ва мустаҳкамлашда ҳал қилувчи омил бўлмоқда.

Ўзбекистон саноат, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, туризм каби соҳаларда катта салоҳиятга эга. Форум доирасида мазкур тармоқларга бағишланган сессиялар доирасида янги лойиҳалар тақдим этилиши кутилмоқда. Бу сармояларни диверсификация қилиш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни баҳолаш платформаси бўлмиш IV Тошкент халқаро инвестиция форуми янги ҳамкорлар, лойиҳалар ва стратегик йўналишларга салмоқли туртки бериши шубҳасиз.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш