Шанхайдан муносабат: Туркий давлатлар ташкилоти доирасида қарорлар қабул қилишда Ўзбекистоннинг овози муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда
Октябрь 09, 2025. 09:35 • 3 дақ
• 78
ШАНХАЙ, 9 октябрь /"Дунё" АА/. Шанхай Ижтимоий фанлар академияси Россия ва Марказий Осиё тадқиқотлари маркази профессори Пан Давэй "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжоннинг Габала шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитидаги иштироки ҳақида фикрларини билдирди.

– Габала саммити энг муҳим жиҳатни, яъни ташкилот рамзий платформа бўлишни тўхтатди ва амалий иш босқичига ўтганини тасдиқлади. Бундай шароитда Ўзбекистоннинг роли сезиларли даражада ошди. Ўсиб бораётган иқтисодиёти ва қулай географиясига эга минтақанинг энг кўп аҳолиси бўлган мамлакати сифатида Тошкент нафақат мавжуд форматларга мослашмоқда, балки савдо ва транспортдан тортиб, таълим ва атроф-муҳитга қадар кун тартибини белгиламоқда. Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Ўзбекистоннинг овози муҳим қарорларни қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
Ўзбекистон тобора кўпроқ транзит йўлаги сифатида эмас, балки ТДТ ва Европа бозорларига чиқадиган маҳсулотларни йиғиш ва ишлаб чиқариш мамлакати сифатида қаралмоқда. Бунга "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилишини йўлга қўйиш борасидаги сезиларли муваффақиятлар ва "Ўрта коридор" бўйлаб юк ташиш ҳажмининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани ёрдам бермоқда. Лойиҳалар муҳокама босқичидан амалий, аниқ амалга ошириш қарорларига ўтди. Пекин учун бу янада ишончли, кўп қиррали йўналишлар ҳамда Тошкент билан саноат ва транспорт ҳамкорлиги бўйича мустаҳкамланган шерикликни англатади.
Янги Ўзбекистон кўп қутбли фаол ташқи сиёсат олиб бориш ва минтақавий мулоқот майдончаларини яратиш орқали бевосита ТДТнинг аҳамиятини оширмоқда, уларни рамзий форумдан минтақавий интеграциянинг амалий воситасига айлантирмоқда. Аниқ иқтисодий натижаларга эътибор қаратиш ва бизнес учун қулай шароитлар яратиш бўйича тизимли саъй-ҳаракатлар туркий векторни яқин йилларда республика иқтисодий ўсишининг асосий омилларидан бирига айлантириши мумкин.
Расмий Тошкент ташкилотнинг кўп томонлама лойиҳаларида иштирокини кучайтириб, ҳамкорликка ҳар томонлама ёндашаётганини намойиш этмоқда. Мамлакатда гуманитар, таълим ва экологик лойиҳалар ҳам фаол ривожланмоқда, бу туркий дунёнинг умумий маданий ва цивилизация маконини мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.
Шу билан бирга, ТДТ ва Хитой кун тартибида учта йўналишни алоҳида қайд этиш керак, деб ўйлайман. Биринчидан, Ўзбекистон ҳудудларида ТДТ мамлакатларига экспорт қилиш учун маҳсулотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун аниқ қоидалар ва тезкор рухсатномалар билан саноат майдончаларини ишга тушириш керак. Иккинчидан, TURK-TRADE платформасини Хитойнинг етакчи онлайн савдо платформалари билан ўзаро боғланиш орқали рақамли савдони ривожлантириш лозим. Учинчидан, шаффоф эмиссия ҳисоби ва ўзаро сертификатлаш билан "яшил" таъминот занжирларини муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, валюта ва логистика хавфини камайтириш учун миллий валюталарда ҳисоб-китобларни ва шартномаларни суғурталашни амалга ошириш керак.
Умуман олганда, расмий Тошкент ташаббуслари нафақат туркий дунё бирлигини мустаҳкамлайди, балки долзарб минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун амалий ечимлар таклиф қилади. Ушбу лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши эса ТДТ доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари учун намуна бўлиши мумкин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари