Logo

Кувайтдан муносабат: Халқаро бахшичилик санъати фестивали нафақат ўзбек миллий санъатини кенг тарғиб қилиш, балки бошқа халқлар маданияти билан яқиндан танишиш имконини яратмоқда

Апрель 28, 2025. 17:25 • 2 дақ

60
Кувайтдан муносабат: Халқаро бахшичилик санъати фестивали нафақат ўзбек миллий санъатини кенг тарғиб қилиш, балки бошқа халқлар маданияти билан яқиндан танишиш имконини яратмоқда

ХИВА, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Хива шаҳрида бўлиб ўтаётган IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиси ва ҳакамлар ҳайъати аъзоси Кувайт Таянч таълим коллежи мусиқа кафедраси мудири, профессор Амир Жаъфар "Дунё" АА учун интервьюсида мазкур анжуман ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Тўртинчи маротаба ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган санъат усталарини бир саҳнага жамлади. Бу тадбирнинг айнан Хоразм заминида ўтказилиши ҳам бежизга эмас. Биламизки, Хоразм санъати доим дунё аҳлини ҳайратга солиб келган. Шунингдек, ушбу заминнинг ўзига хос жозибаси фестиваль меҳмонларининг ҳайратини янада оширмоқда.

Икки кун давомида дунёнинг турли мамлакатларидан келган санъат усталари ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Такрорланмас чиқишлар, халқ фольклорларининг иштирокчилар томонидан юқори савияда ижро этилишини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий фольклор жамоалари ҳамда яккахон ижрочиларининг юксак маҳорати томошабин ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Бахшичилик қадимдан Марказий Осиё халқларининг миллий санъатларидан бири бўлиб келган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ушбу санъат ривожига қаратилаётган эътибор ва бу бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижаси сифатида мазкур фестивални келтиришимиз мумкин.

Мухтасар айтганда, мазкур фестивални анъанавий тарзда ўтказиш нафақат ўзбек миллий санъатини дунёга кенг тарғиб қилиш, балки бошқа халқлар маданияти билан яқиндан танишиш, улар билан фикр алмашиш имконини яратмоқда. Зеро, яхши куй-қўшиқ сарҳад, миллат танламайди. У қайси халққа мансуб бўлишидан, қайси тилда ижро этилишидан қатъий назар доим қалбларни энтиктиради.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш