Мадриддан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Грузияга давлат ташрифи конструктив дипломатия намунаси бўлди
Июль 04, 2026. 09:00 • 2 дақ
• 89
МАДРИД, 4 июль. /“Дунё” АА/. Испаниядаги Умум-Европа иттифоқи президенти, профессор Карлос Уриарте Санчес “Дунё” ААга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2–3 июль кунлари Грузияга амалга оширган давлат ташрифи якунлари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди:
– Ўзбекистон Президентининг Грузияга ташрифи нафақат икки томонлама муносабатлар, балки бутун Евроосиё маконида ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай даражадаги давлат ташрифи ўзаро ишонч, очиқ мулоқотга интилиш ва узоқ муддатли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрликни намоён этади.
Грузия раҳбариятининг Ўзбекистон Президентини олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори алоҳида таҳсинга сазовор. Бу унинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли шерикликни илгари суриш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлари эътирофидир.
Бугунги кунда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев етакчилигида сармоялар, иқтисодий кооперация ва гуманитар ҳамкорлик учун очиқ бўлган Марказий Осиёдаги энг жадал ривожланаётган давлатлардан бирига айланмоқда. Савдо, транспорт, рақамли технологиялар, туризм ва маданият соҳаларида Ўзбекистон–Грузия ҳамкорлигининг кенгайиши ҳар икки мамлакат манфаатларига мос келади ҳамда минтақада барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ушбу тарихий ташриф натижалари Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиб, ўзаро ҳурмат, ишонч ва умумий мақсадларга асосланган конструктив дипломатия намунаси бўлиб хизмат қилишига ишончим комил.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси